Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма Штатлар икки ҳарбий самолётидан айрилди
20:05 / 2025-10-28

АҚШ ҳарбий денгиз флоти тарихидаги энг машҳур авиация кемаларидан бири – “USS Nimitz” Жанубий Хитой денгизида 30 дақиқа ичида икки марта ҳалокатли ҳолатга гувоҳ бўлди.

Флот расмий маълумотига кўра, якшанба куни кема саҳнидан учган “F/A-18F Super Hornet” жанговар самолёти ва “MH-60R Sea Hawk” вертолёти денгизга қулади. Экипажнинг барча беш аъзоси тирик: учувчилар катапульт орқали, вертолётдагилар эса қутқарув амалиёти давомида асраб қолинган.

Фожиа сабаби ҳозирча номаълум. АҚШ Президенти Доналдь Трамп ҳодиса юзасидан изоҳ бераркан, “сифатсиз ёнилғи” ҳалокатга олиб келганини тахмин қилган. У ҳар қандай жиноий ҳаракат эҳтимолини инкор этиб, “ҳеч нарсани яширмаймиз”, деди.

Ёз бўйи Яқин Шарқда хизмат қилган ва Вашингтон штатидаги “Kitsap” ҳарбий базасига қайтмоқчи бўлган “USS Nimitz” сўнгги хизмат сафарини ўтаётгани, яқин орада “нафақага чиқарилиши” кутилаётгани ҳам маълум қилинди.

Сўнгги ойлар ичида Америка денгиз флоти бошқа кемалари ҳам бир неча бор хавфли ҳолатларга тушган. Масалан, “USS Harry S.Truman” саҳнидаги самолёт денгизга қулаган, “USS Gettysburg” крейсери адашиб ўз самолётини уриб туширган. Қурбонлар берилмаган бу воқеалар бўйича ҳам тергов натижаси ҳали эълон қилинмаган.

Таҳлилчилар техник носозлик оқибатида кетма-кет юз бераётган бундай авариялар флотдаги техника воситалари эскиргани ва узоқ сафарлар туфайли кузатиладиган босим билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини фараз қилишяпти.

Мусулмон Зиё, ЎзА