French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма лойиҳалар ижросига урғу берилди
16:32 / 2023-06-27

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, унда томонлар амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар жараёнини муҳокама қилди ҳамда гендер тенглиги, “яшил” солиққа тортиш, “яшил” бюджетлаштириш, “яшил” тамойиллар асосида мактабларни техник жиҳозлаш ва қайта қуриш каби масалаларда ҳам сўз юритди.  

Шунингдек, унда SDG облигацияларини чиқаришга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.  

Сўнгра томонлар турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида лойиҳаларни батафсил ишлаб чиқиш ва умумий мақсадларга эришиш мақсадида учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА