Бухоро вилоятида амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга божхона йўналишида зарур амалий кўмак кўрсатиш мақсадида навбатдаги сайёр учрашув Қоровулбозор туманида ташкил этилди.
Учрашувда Эрон Ислом Республикаси сармояси асосида барпо этилаётган “PETROCHEM BUKHARA” қўшма корхонаси фаолияти атрофлича ўрганилди. Ушбу корхона нефть ва нефть маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, 2025 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида 600 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Икки томон – божхона соҳаси вакиллари ҳамда инвесторлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида хорижий инвестициялар учун яратилаётган божхона имтиёзлари, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими афзалликлари, шунингдек, божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидалари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.


Корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 2,87 миллион АҚШ долларига тенг, умумий оғирлиги 4836,6 тонна бўлган технологик асбоб-ускуналар, кимё саноатига оид маҳсулотлар ҳамда нефть хомашёсининг импорт божхона расмийлаштируви амалга оширилган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.