Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшкўпирликларга саховат ва кўмак ёрдами кўрсатилди
18:21 / 2022-02-21

Олов-тилсиз ёв. Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилиб келаётган Озодахон Давлетовани ҳам бу ташвиш четлаб ўтмади.

Кутилмаган ёнғиндан сўнг Озодахон ва унинг оила аъзолари оғир аҳволга тушиб қолди. Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг жорий йил 14 февралдаги қарори билан “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят бўлими ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан О.Давлетовага ёрдам кўрсатилди. Унинг пластик картасига 25 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули ўтказиб берилди. 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими матбуот хизмати хабарига кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан бу каби ёрдам мунтазам амалга оширилиб, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор ва сурункали касаллиги мавжуд ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда. Бу эса уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.  


ЎзА