ФОТОРЕПОРТАЖ
Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ЮНЕСКО ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан ёшлар учун профессионал таълим ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмарка профессионал таълимнинг афзалликлари ва имкониятларини намойиш этиш ҳамда қишлоқ ёшларини касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш ва рағбатлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
[gallery-13478]
Шунингдек, тадбир потенциал талабаларни, айниқса, қишлоқ жойларидаги ёшлар ва аёлларни ЮНЕСКО томонидан ишлаб чиқилган 6 та янги касбга жалб этиш ҳамда рағбатлантиришни мақсад қилади. Хусусан, ҳукуматимиз ва ЮНЕСКО 2020 йил 28 июлда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳасини ишга туширган бўлиб, лойиҳа аёллар ва эркакларнинг барқарор, диверсификацияланган ва модернизация қилинган, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдали кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш орқали қишлоқ жойларида турмуш даражасини ошириш мақсадига қаратилган.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА