Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшимча тиббий хизматларга оилавий шифокор йўлланмасисиз борилса, пулли хизмат кўрсатилади(+видео)
12:16 / 2026-01-13

Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий ёрдам ва бошқа хил қўшимча хизматлар, шунингдек, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмасисиз тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборат.

—  Агар бирор шахс ўз ҳудудига қарашли оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирламчи тиббиёт муассасасига бормоқчи бўлса, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмасини олмасдан борса, пулли асосда тиббий ёрдам олиши мумкин, — дейди фракция аъзоси Азизбек Акбаров. — Бу тартиб чекка ҳудудлардаги оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктларини янада қулай шароитлар билан таъминлаш чораларини кўришига олиб келади. Энг муҳими, аҳолига қулай тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширади.  

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан аҳолига кўрсатиладиган  тиббий  ёрдам  ва  бошқа  хил  қўшимча  хизматлар тартибга солинади. Шунингдек, қонунчилик талабларига мос келмайдиган шахсларнинг тиббий ва фармацевтик фаолият билан шуғулланишининг олди олинади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/TxLLv-L9ojI?si=D155xqoHBoaRaTn4" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,  

Ойбек Давронов(видео),  

ЎзА