Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшимча бино фойдаланишга топширилди
13:48 / 2023-07-08

Навоий шаҳридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказининг қўшимча биноси иш бошлади.

Марказ 55 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 127 нафар ходим фаолият юритмоқда. Марказнинг асосий фаолият тури ногиронлиги бўлган фуқароларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш ҳисобланади. Унинг эски биносида шифокор ва ҳамширалар учун 16 хона, беморларнинг даволаниши учун 30 , тиббий ёрдам ва муолажалар учун 20 ҳамда қўшимча 34 хоналар мавжуд эди.  

Ҳозирги кунда замонавий жиҳозлар билан қамраб олинган марказда ўринлар сони 100 тага етказилди.  

Янги қурилган бинонинг биринчи қаватида маъмурият ишчилари учун алоҳида 11 хона ва маънавият зали, шунингдек, қабул бўлими, 2 изолятор ва муолажа хоналари мавжуд. Мазкур бинонинг 2-3 қаватларида 40 ўринли шифокор ва ҳамширалар учун 6 хона, беморларнинг даволаниши учун 16, тиббий муолажалар учун 2 қўшимча хоналар ажратилган.  

Марказда даволанаётган беморларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун маънавият хонаси ташкил этилиб, 1000 дан ортиқ тиббий ҳамда бадиий адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминланди.  

 

А.Бўриев,

ЎзА