Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги такомиллаштирилади
14:55 / 2026-01-19

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, товарларни айнан битта етказиб бериш занжири бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими  2026 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади. 

Қарор билан Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш ва уларда акс эттирилган операциялар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Мазкур қарорга мувофиқ, ўн беш кун муддатда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш имконини берувчи дастур ишлаб чиқилади ҳамда ушбу дастур доимий такомиллаштириб борилади. 

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини акс эттирган ҳолда тўлов ҳужжатларини шакллантириш ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ мажбурияти бажарилишини назорат қилиш функцияси яратилади. 

Ушбу Низом электрон ҳисобварақ-фактураларнинг товарларни (хизматларни) айнан битта етказиб бериш занжири бўйича хавф даражасини баҳолаш, уларни тегишли тоифаларга ажратиш тартибини, шунингдек, хавф даражасига қараб ЭҲФлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва ҳисобга олиш хусусиятларини белгилайди. 

Низомнинг амал қилиши фаолият тури ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар, ҚҚС тўловчиси бўлган солиқ тўловчилар томонидан ЭҲФлар тизимида белгиланган тартибда расмийлаштирилган барча ЭҲФларга нисбатан татбиқ этилади.

ЎзА