Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўша қариш саодати
22:10 / 2023-06-22

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти Ғузор тумани бўлинмаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида шу мавзуда маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Бугун ёш оилалар ўртасида ажримлар сонининг ошиб бораётгани, ёшларнинг бир-бирларини яхши англамасликлари ортидан норасида гўдаклар ота-она меҳридан мосуво ўсишга маҳкум бўлаётгани сир эмас. Шу жиҳатдан олиб қараганда ушбу тадбир жуда аҳамиятли бўлди. Унда тумандаги энг намунали, давлат ва жамоат ишларида фаол иштирок этиб келган ва қарийб 55-60 йиллардан буён турмуш ўртоғи билан бахтли ҳаёт кечириб, бугун фарзанду набиралар ардоғидаги 15 та оила вакиллари таклиф этилди.

Улар иштирокчиларга турмушнинг аччиқ-чучуги, ҳаёт ташвишлари, ўтган умри давомида оиладек муқаддас даргоҳни мустаҳкамлаш, фарзандларни яхши инсон қилиб тарбиялаш борасидаги орттирган тажрибаларини сўзлаб берди. Тинч-тотув яшаш сирларини ўртоқлашди.  

Иштирокчи ёшлар кексаларнинг фикрларини тинглаб, бундан ўрнак олиб, келажакда ҳаётга карашлари ижобий томонга ўзгаришларини ҳис қилган ҳолда ўз муносабатларини билдирди.  

Тадбир сўнгида кекса отахону онахонларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.