Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоровулбозорлик Ҳамробегим момо танлов ғолиби
17:07 / 2022-08-18

Бухорода “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда кўрик-танловнинг туман-шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 13 нафар фаол нуронийлар қатнашди.  
Танлов шартлари бўйича фахрийлар фаолияти, “Бир нуроний – ўн нафар ёшга мураббий” лойиҳаси доирасида ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар муаммоларини бевосита ҳал этишга кўмаклашиш борасида амалга оширган ишлари юзасидан маълумот берилди.  

Танловда нуронийлар учта шарт бўйича баҳслашди. Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни Қоровулбозор тумани “Имом Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғинидан Ҳамробегим Шаропова эгаллади.

Иккинчи ўринни Ғиждувон тумани “Миракон” маҳалла фуқаролар йиғинидан Фазлиддин Исломов, учинчи ўринни Бухоро шаҳар “Мутал Бурхонов” маҳалла фуқаролар йиғинидан Аҳила Тўраевалар қўлга киритди. 

Зариф Комилов, ЎзА