Қоровулбозорда қовун ва тарвуз кўчатларини экиш бошланди
Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани марказидан 25 км узоқликдаги қўшни Қашқадарё вилояти билан чегарадош ҳудудда жойлашган Жарқоқ маҳалласида 375 та хонадон бор.
Аҳолининг аксарият қисми деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Ишнинг кўзини билган жарқоқлик деҳқонлар қовун ва тарвуз кўчатларини етиштиришни йўлга қўйишган.
Мазкур маҳалланинг Шодлик кўчасида яшовчи фуқаро Маъруф Ахтамов ҳовлисидаги 2 сотих майдондаги иссиқхонада 40 минг донага яқин қовуннинг дакара нави ҳамда тарвуз кўчатларини етиштирмоқда.

–6 гектарга яқин дала томорқамиз мавжуд, –дейди Маъруф Ахтамов. –Иссиқхонамизда тайёрланган кўчатларни еримизга экамиз. Қовун ва тарвузларни уруғдан кўра кўчат қилиб экиш ҳосилнинг одатдагига нисбатан 1-1,5 ой эрта пишиб етилишига хизмат қилади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири