Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоровулбозорда оммавий югуриш мусобақаси
13:30 / 2024-08-23

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Бир бўлсак –ягона халқмиз, бирлашсак –Ватанмиз!” шиори остида “Save Aral – 2024” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Оммавий югуриш марафони туманнинг Имом Бухорий маҳалласидаги Мустақиллик кўчасидан старт олди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Акмал Остонов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан муборакбод этиб, иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.

Тонгги соат 7:00 да старт берилган югуриш мусобақасида 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3 мингга яқин иштирокчи Ёшлар боғигача бўлган 3 км масофа бўйлаб, ғолиблик ва саломатлик учун югуришди.

–Марафонда 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз қатнашди, –дейди Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари Саид Қўшшаев. -Югуришга келганлар орасида 5-6 ёшли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва техникумлар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, ишчи-хизматчилар, ҳарбийлар, нафақадаги отахон, онахонлар, ногиронлиги бўлган, жумладан, туғма нуқсони бўлган юртдошларимиз ҳам иштирок этди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритганлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири