English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоровулбозор аҳолиси ичимлик сув билан таъминланди
15:22 / 2025-03-17

Сўнгги йилларда мамлакатимизда, хусусан Бухоро вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда Бухоро вилоятидаги 2044 минг аҳолининг 74 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган 26 фоиз аҳоли муқобил манбалардан фойдаланмоқда. Шу билан бирга ичимлик суви махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилмоқда. 13 та шаҳар ва туманнинг 5 тасида аҳолининг юз фоизи тоза сув билан таъминланган.

Таъкидлаш жоизки, соҳага берилган эътибор ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш натижасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, халқаро ҳамкорлик натижасида ОИИБ иштирокидаги “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида Қоровулбозор туманида лойиҳа қиймати 1,610 миллион АҚШ доллари бўлган йирик сув инфратузилмаси объектлари барпо этилди.

Лойиҳа доирасида “Бўзачи” ва “Навбаҳор” сув тақсимлаш иншоотлари реконструкция қилинган бўлса, “Жарқоқ” номли янги сув тақсимлаш иншооти барпо этилди. Шунингдек, 9 км ичимлик суви тармоқлари қуриб битказилди. Мазкур иншоотларда замонавий технологиялар жорий этилиб, тоза сув ҳавзалари, насос ва фильтрлаш станциялари, қуёш панеллари, сув ўлчагичлар ва дизель генераторлар ўрнатилди. Ободонлаштириш ва хавфсизлик тизимлари янгиланиб, СCАДА тизими орқали масофавий бошқарув йўлга қўйилди.

[gallery-22296]

Натижада 7900 нафардан ортиқ аҳоли 3 та мактаб, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та “Ёшлар маркази” ва 3 та ОШП ичимлик суви билан узлуксиз таъминланди.

Мазкур объектларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Аҳмад Суванқулов янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилишида иштирок этиб, аҳолининг қувончи ва мамнунлигига гувоҳ бўлди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбири