Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари бугун Ватан ҳимояси йўлида қалқон бўлибгина қолмасдан, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш, ёрдамга муҳтож қатламга амалий ёрдам кўрсатиш, пандемияга қарши кураш каби эзгу ишларда ҳам жонбозлик кўрсатаётгани таҳсинга лойиқ.
Президентимизнинг “Армия фақат қурол-аслаҳа билан эмас, она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир” деган сўзларига “лаббай” деб жавоб қайтараётган ҳарбийларимизнинг бу билан матонати, фидойилиги ва салоҳияти яққол намоён бўлмоқда.
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида жойлашган ва шу кунгача ташландиқ бир аҳволда ётган “Сайхун” қўриқхонасининг Мудофаа вазирлигига ишониб топширилгани ҳам айни муддао бўлди.
Бугунги кунгача қўриқхона ташландиқ аҳволга келибгина қолмасдан, балки у ердаги ҳайвонот ва наботот олами ҳам йўқолиб кетиш арафасида эди. Ҳозирда Мудофаа вазирлиги томонидан ноёб ўсимликлар ва дарахтларнинг янги турларини ўтқазиш, ҳайвонот оламини асраш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
Ботир СОДИҚОВ,
“Миллий тикланиш” демократик партияси
Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси