Қўриқлаш хизматига ишга киритиш 1000 АҚШ доллар
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.М. фуқаро Р.ни гўёки “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида ишловчи танишлари орқали 1 000 АҚШ доллари эвазига Жамиятнинг қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйишга ваъда беради.
Шунинг учун олдиндан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ш.Суяров, ЎзА