Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўрғонтепалик гандболчилар вилоят босқичи ғолиби бўлди
21:17 / 2024-10-25

Андижон шаҳридаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги гандбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Комилжон Комилов, вилоят маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши раиси ўринбосари Муҳаммаджон Нишанов ва бошқалар томонидан Президентимиз ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт ўйинлари ва спорт турларини ёшлар ўртасида оммалаштириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” ёшларга кенг имкониятлар эшигини очиб бераётганлиги таъкидланди. 

[gallery-19997]

17-30 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган гандбол мусобақасининг вилоят босқичида 16 та туман, шаҳар жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. 

Қизиқарли баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Қўрғонтепа тумани гандболчилари биринчи ўринга сазовор бўлди. 

Мусобақада иккинчи ўрин Пахтаобод тумани, учинчи ўрин эса Жалақудуқ тумани гандболчиларига насиб этди. 

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари