Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорга бурканган Тошкент
17:15 / 2026-01-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қор ёққанида Тошкент кўчалари янада жозибали тус олади. Оқ парчалар осмондан секингина тушиб, шаҳарни шовқин-сурондан тозалаётгандек. Дарахтлар оппоқ либос кийгандай, бинолар эса қишнинг сокин нафасини ҳис қилаётгандек туюлади.

[gallery-27254]

Бу онларда кўчалардаги шошилиш пасаяди, ҳар бир қадам мулоҳаза билан қўйилади. Қор остида қолган Тошкент одатдагидан ҳам ёрқинроқ, ҳам илиқроқ сезилади. Гўё шаҳар қиш билан бирга одамларни ҳам бир лаҳзага тўхтаб, атрофга диққат билан назар ташлашга чорлаётгандек.

Сарвар ЎРМОНОВ (сурат) ЎзА