Қорақалпоқ, туркман ва инглиз фольклори аллаларининг қиёсий-типологик таҳлили
Гулмира Қонақбай қизи КЕУЛИМЖАЕВА мустақил изланувчи Қорақалпоқ давлат университети Нукус, Қорақалпоғистон gulmirakeulimjaeva97@gmail.com
Аннотация
Мақолада қорақалпоқ, туркман ва инглиз фольклори аллаларининг қиёсий-типологик таҳлили баён этилган. Тадқиқотда аллаларнинг дидактик функцияси, эзгу ният, илоҳий шукроналик ва келажакка умидворлик мотивлари қиёсий ўрганилган. Муаллиф ҳар уч халқ фольклоридаги ўхшаш жиҳатларни аниқлаш билан бирга, уларнинг миллий-маданий ўзига хосликларини ҳам очиб берган. Хусусан, қорақалпоқ аллаларидаги шажара мотиви ва инглиз аллаларидаги хавф-хатар (эҳтиёткорлик) элементлари алоҳида таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар: фольклор, алла, дидактика, қиёсий таҳлил, қорақалпоқ фольклори, туркман фольклори, инглиз фольклори, типология, мотив, шажара.