Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоқ поэзиясининг сўнмас юлдузи
16:02 / 2023-05-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофоти соҳиби Ибройим Юсупов таваллудининг 94 йиллиги муносабати билан «Қорақалпоқ поэзиясининг сўнмас юлдузи» номли адабий тадбир бўлиб ўтди.

[gallery-11754]

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида ўтказилган тадбирда таниқли адабиётчи олимлар, ёзувчи ва шоирлар, малакали педагоглар ва мактаб ўқувчилари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар улуғ  шоирнинг ибратли  умр йўли, яратган асарлари, ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда юксак инсоний фазилатлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг  ижод мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ва миллий рақслар ҳавола этилди. Шунингдек, тадбир доирасида Ибройим Юсуповнинг ижодига бағишланган кўргазма ташкиллаштирилди.  

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА