French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоқ давлат университетида Aмерика ресурс маркази ташкил этилди
10:49 / 2021-11-27

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳомийлигида Америка ресурс маркази ташкил этилди.

Марказ очилишида Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор A.Реймов ва халқаро таълим бўйича Aмерика кенгашининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Уильям О’Роарк Оролбўйи олий таълим муассасалари, шу жумладан, Қорақалпоқ давлат университети ўртасидаги истиқболдаги ҳамкорликка тўхталди.

Таъкидланганидек, Aмерика ресурс маркази талабаларга ҳақиқий инглиз муҳитида билим олишда ва дунёқарашини кенгайтиришда катта имконият беради. Хорижий тиллар факультети талабалари учун бу жуда катта имконият бўлди.

Тадбир якунида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва халқаро таълим бўйича Aмерика кенгашининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА