French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонликлар халқаро турнир ғолиби
21:24 / 2026-02-23

Қорақалпоғистон Республикаси футбол академиясининг 2013 йилда туғилган ўсмир ёшлари Қирғиз Республикасида ўтказилган “Afim winter cup” U 13 халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб бўлди.

Сўнгги тур ўйинида Қорақалпоғистон футбол жамоаси Андижон вилоятининг “Спартак Андижон” клуби тарбияланувчилари билан ўзаро ўйинга тушди. Мусобақа ғолиблигини аниқловчи ушбу ўйинда улар рақиби дарвозасига жавобсиз 15 та гол киритди ва турнирнинг бош соврини билан тақдирланди.

Мусобақа якунида турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси бош мураббийси Жеткербай Қайипназаров “Энг яхши мураббий”, Фаррух Аразгелдиев эса “Энг яхши ўйинчи” номинациясига лойиқ деб топилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.