Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик Зулфияхоним издошлари сараланди
12:32 / 2025-11-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Нукус филиалида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралашнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар босқичларида юқори балл тўплаган жами 108 нафар иқтидорли қиз иштирок этди. 

[gallery-26441]

Комиссия аъзолари иштирокчиларни асосий саккизта йўналиш – адабиёт, таълим, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича эришган ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишлари, билим ва қобилиятини низом қоидаларига мувофиқ баҳолади. 

Ҳар бир йўналиш бўйича юқори натижа кўрсатган талабгорлар кейинги босқичга йўлланма олди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА