Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик ёшларга давлат гранти асосида ўқиш учун қўшимча 3 мингта ўрин ажратилади
11:49 / 2023-07-04

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Президентнинг тегишли фармонига киритилган қўшимчага кўра, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.  

Бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади.

 

ЎзА