French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари шарафланди
11:25 / 2022-11-13

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этиб, соҳа ходимлари ва фахрийларини касб байрами билан табриклади.

Таъкидланганидек, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролбўйида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш, аҳоли орасида касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 7 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикасида 2022 - 2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Мазкур қарор билан Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 20 ўринли хирургия бўлими, оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлим (хоспис) ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикасида сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд болалар учун 120 ўринли болалар тиббий реабилитация маркази фаолиятини йўлга қўйиш, ҳудудий перинатал марказини 36 турдаги 261 дона асбоб-ускуна билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

[gallery-9548]

Ҳудуд аҳолиси, шу жумладан туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш, олис ҳудудларда тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, шароити оғир маҳаллаларда соғлиқни сақлаш йўналишида мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрилмоқда. Тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш,  ходимларнинг малакасини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда бир гуруҳ тиббиёт ходимларига кўкрак нишонлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг фахрий ёрликлари топширилди.

Тантанали тадбирда санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА