Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик спортчи аёллар тантанали кутиб олинди
10:29 / 2022-09-13

Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган регби-7 бўйича мамлакат кубоги беллашувида бош совринни қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси аёллар жамоаси аъзолари Нукус темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Нукус шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, мураббийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, спортчиларни қўлга киритган ғалабаси билан муборакбод этди. Жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

– Қорақалпоғистонлик аёллар жамоаси бешинчи бор кубокни қўлга киритиб, мамлакатимизда тенгсиз эканлигини яна бир марта исботлади, – дейди бош мураббий Антон Михайлов. – Бугунги кунда 11 нафар ўйинчимиз Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Энди улар жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўради.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА