Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик ўқитувчилар Озарбайжонда малака оширмоқда
16:58 / 2025-10-16

Жорий йилнинг 12-19 октябрь кунлари Озарбайжон давлат педагогика университетининг Губа шаҳридаги филиалида “Инклюзив таълим ва STEAM технологиялари: халқаро тажриба ва илғор таълим моделлари” мавзусида халқаро малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу малака ошириш дастурида Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказининг профессор-ўқитувчилари - Байрам Утемуратов, Гулмари Смайлова, Ихтиёр Утепов ва Тумарис Аймуҳаммедовалар иштирок этишмоқда.  

Мазкур халқаро ўқув семинари доирасида тингловчиларга таълим соҳасида олиб борилаётган илғор халқаро тажрибалар, инновацион ёндашувлар ва замонавий STEAM технологияларининг ўқув жараёнига интеграцияси бўйича назарий ва амалий билимлар берилмоқда. Шунингдек, инклюзив таълимнинг мазмун-моҳияти, уни самарали ташкил этиш механизмлари ва хорижий давлатлар тажрибасида қўлланилаётган илғор методлар бўйича чуқурлаштирилган ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Дарсларда рақамли воситалардан фойдаланиш ва инклюзив таълим бўйича чуқур билим берилмоқда. Жумладан, сўнгги машғулотларда STEAM ёндашуви, лойиҳа асосида таълим ва инклюзив муҳитда таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Дастур давомида инновацион таълим усуллари, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва инклюзив муҳитда самарали дарс ташкил этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, Губа шаҳридаги Soyqırımı мемориал мажмуасида “Музей ва қўриқхоналарнинг ёш авлод маърифатидаги ўрни” мавзусида тренинг ва кўчат экиш акцияси ташкил этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири