English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик болажонлар Бўстонлиқда
10:51 / 2022-08-03

Тошкент Жанубий вокзалида Мўйноқ тумани ва Нукус шаҳридан келган 308 нафар ўқувчилар кутиб олинди. Улар Тошкент вилоятининг хушҳаво манзилидаги оромгоҳда таътилни мароқли ўтказишади.

Меҳмонларни Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бобожонов бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олди. Қорақалпоғистонлик ўқувчилар 12 кун давомида мириқиб ҳордиқ чиқаришади. Уларнинг дам олиши учун махсус дастур асосида турли тадбирлар ташкил этилиши белгиланган. Болажонлар Бўстонлиқ туманидаги ОКМК тасарруфидаги “Гулзор” оромгоҳига жойлаштирилди.  

Оромгоҳга келган болалар тантанали кутиб олинди. Комбинат касаба уюшмаси Кенгаши фаоллари мавсумнинг мароқли ўтиши учун  барча шароитларни ҳозирлашган.  

– Болалар учун таътилнинг энг қизиқарли даври “Гулзор”да бўлишига ишонаман, – дейди ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассиси Феруза Базарова. –Малакали ва фаол етакчиларни жалб этган ҳолда болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун турли кўнгилочар дастурлар, спорт ва бадиий танловлар уюштириш режалаштирилган. Ўйлайманки, улар 12 кун давомида олам-олам таассуротлар олишади.  

Оромгоҳга келган болалар юз кўзларида порлаб турган қувонч уларнинг мамнунлигини ифода этмоқда.  

–Табиати гўзал, об-ҳавоси тоза, салқин жой экан. Менга жуда ёқди, – дейди нукуслик Фарангиз Махсетбаева. – Мириқиб ҳордиқ чиқарамиз. Биз жонажон Ўзбекистонимиз ҳамиша мана шундай тинч, осуда ва серфайз бўлишини истаймиз. 


 А.Мусаев, ЎзА.