Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистондаги ҳодиса юзасидан адвокатлар ва фуқаролар фикрлари ўрганилди
19:33 / 2022-08-18

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари адвокатлар билан учрашди.

Комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят ишига жалб қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокатлар билан навбатма-навбат учрашиб, ҳар бир ҳолатни синчиклаб ўрганди.

Мазкур учрашувда, энг аввало, жиноят ишига жалб қилинган шахслар билан учрашиш бўйича қаршиликлар бор ёки йўқлиги сўралди.

Шунингдек, адвокатнинг ҳимоясида бўлган шахснинг ҳозирги ҳолати ва у томонидан бирор бир масалада шикоят ва эътирозлар билдирилдими, деган саволларга жавоб олинди.

Адвокатлар томонидан мижознинг жиноят ишига боғлиқ ҳолатлар, тергов жараёнларининг бориши ва бошқа ҳолатлар бўйича ахборотлар баён этилди.

Омбудсман матбуот хизмати хабарига кўра, Комиссия штабига мурожаат қилиш истагида келган фуқаролар сони ошиб бормоқда.

Адвокатлар билан учрашувдан сўнг фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Баъзи мурожаатчилар бундан олдин Комиссияга тақдим қилган мурожаатлари бўйича тегишли ташкилотлардан жавоб хатлари олганини билдирди. Фуқаролар мурожаатлари тегишли тартибда ўрганилиб, назоратга олинаётганини ижобий баҳоламоқда.

ЎзА