Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади
15:27 / 2022-12-24

Тошкент шаҳрида Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда, Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халид ал-Фалиҳ, ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур йирик қувватли шамол электр станцияси 2026 йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд. куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.

Станцияда 300 МВт/550 МВт соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради.

Довуд Абибуллаев, ЎзА