Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигига оид семинарлар ташкил этилди
09:41 / 2022-08-06

Қорақалпоғистон Республикасининг бир нечта туманларида қишлоқ хўжалик соҳасидаги ишларни янада жадаллаштириш, ҳосилнинг сифатли бўлишини таъминлаш мақсадида семинарлар ташкил этилди.

Хўжайли туманида «Шукуруллаева Толғанай» фермер хўжалигида ўтказилган семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов иштирок этди.

Туманда фаолият юритаётган деҳқон, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари қатнашган тадбирда пахтачилик соҳасида белгилаб берилган топшириқлар, иқлим ўзгаришлари сабаб соҳа олдига янги вазифалар қўяётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, Беруний туманидаги "Якубов Жонибек" фермер хўжалигида бўлиб ўтган дала семинарида долзарб 30 кунлик тадбирнинг мазмун-моҳияти ва бажарилиши лозим бўлган ишлар тушунтирилди.

М.Каримова, ЎзА