ФОТОРЕПОРТАЖ
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори ҳунармандчиликни ривожлантиришга ҳамда соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, хотин-қизларнинг ҳунармандчилик фаолияти учун кенг шароит яратилаётир. Бу аждодларимиздан мерос миллий ҳунармандчилик анъаналари бардавомлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-10328]
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатдан ўтган ҳунармандчилик субъектлари сони жами 6 минг 950 дан иборат. Ўтган 2022 йил давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни ҳунармандчилик соҳасига ўқитиш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун амалий ёрдам кўрсатиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда жами 2878 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, 142 нафар ҳунармандга ўз лойиҳаларини амалга ошириши учун 5,4 миллиард сўм имтиёзли кредит берилди. Бундан ташқари кўплаб ҳунармандларнинг халқаро фестиваль ва кўргазмалардаги фаол иштироки таъминланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА