English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда адабиёт байрами
10:54 / 2023-12-17

Нукусда Қорақалпоғистон Республикасида адабиёт кунлари доирасида “Адабиётлар дўстлиги – халқлар дўстлиги” мавзусида маънавий-адабий тадбир бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳамда “Шарқ юлдузи” ва “Звезда востока” журналларининг 90 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгесбой Каримов иштирокчиларни Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги билан  табриклади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид, "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган журналист  Салим Ашур, Қорақалпоғистон  халқ шоири  Рустам Мусурмон, "Амударё" журнали бош муҳаррири  Халила Давлатназаров, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Алланазар Абдиев  давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасини комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга  қаратилаётган юксак эътибор,  “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналларининг адабий ҳаётимизда тутган ўрни, ўзбек-қорақалпоқ адабий алоқалари  ривожида журналнинг хизмати ҳамда ушбу нашрнинг келажакдаги режалари ҳақида сўзлади. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси томонидан ўзбек тилида нашр этилган  қорақалпоқ адабиёти намуналари – Кенгесбой Каримовнинг "Оғабий" романи, Узоқбой Пиржановнинг "Хазонрезги" қиссалар ва ҳикоялар тўплами, Бахтиёр Генжамуроднинг  “Юракнинг оловли осмони”, Соғинбой Ибрагимовнинг "Йўл ўртаси" шеърий тўпламлари, шунингдек, таниқли адиб Ғафур Шермуҳаммаднинг Қорақалпоғистон ва Мўйноқдаги бунёдкорлик ишлар мавзусидаги "Марду майдон" киноқиссалар ва ҳикоялар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.  

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Aхборот-кутубхона марказига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан янги бадиий асарлардан иборат китоблар совға қилинди.

Адабиёт кунлари доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири