English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда 38 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди
10:35 / 2022-10-15

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзоларининг ишлари давом этмоқда.

Комиссия томонидан фуқаролар мурожаатларини ўрганиш давомида қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган гумонланувчиларнинг иккинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.

Омбудсман матбуот хизмати хабарига кўра, амалга оширилган ишларнинг амалий натижаси сифатида 2022 йилнинг октябрь ойида яна 38 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

Бу комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра Бош прокуратура томонидан амалга оширилди.

ЎзА