Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш ва таъмирлашдаги талон-торожликлар аниқланди
23:19 / 2022-12-05

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қораўзак туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” ҳамда “Нукус-Ақманғит-Кегайли-Чимбой-Қазақдарё овули” автомобиль йўлларини қуришда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни киритиш орқали 371,7 миллион сўмни ўзлаштирганлиги аниқланди.

Шу каби, Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Я.Б.И.” компанияси ҳамда “T.I.” МЧЖ масъул шахслари Чимбой тумани “Қостерек” овул фуқаролар йиғинидаги умумий ўрта таълим мактабида қўшимча 80 ўринли ўқув ва спорт зали биноларини қуришда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни киритиш орқали 446,1 миллион сўмни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Департаментнинг Кегайли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Т.Т.” МЧЖ масъул шахслари ушбу МЧЖга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Халқобод поликлиникаси биносини жорий таъмирлаш учун ўтказиб берилган 282,5 миллион сўмни қурилиш ишлари учун сарфламасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА