Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда
19:41 / 2026-02-10

Қўнғирот тумани Маданият саройида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда маданият бўлими ходимлари, ижодкор ёшлар томонидан Навоий ғазаллари ўқилди, мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди. Шунингдек, шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари ҳамда маърузалар иштирокчиларга маънавий завқ бағишлади. 

Тадбир ёшлар қалбида миллий қадриятларга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлаш, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш борасида муҳим аҳамият касб этди.

***

Нукус туманида 2026 йил учун “Аёллар дафтари”ни юритиш ва ундаги ўзгаришлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва “Аёллар дафтари”ни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Тадбирда “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёрдамга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш, уларни ижтимоий-иқтисодий, тиббий, психологик ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби бўйича тушунчалар берилди.

***

Шуманай тумани Маданият бўлимида маҳаллалардаги иқтидорли ёшлар иштирокида “Маҳалладан танилган истеъдод” мавзусида танлов бўлиб ўтди.

Мазкур танлов ёшларнинг ижодий салоҳиятини намойиш этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган санъат ва ижодга қизиқувчи ёшлар иштирок этди. Танлов ёшларнинг маданият ва санъат соҳасига бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди. Иштирокчилар туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Элликқалъада туман прокуратураси ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Мажбурий ижро бюроси, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда таълим ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга пробация ва профилактика рўйхатидаги, алиментдан қарздор ишсиз шахслар ва бандлиги таъминланмаган ёшлар жалб қилинди.

Меҳнат ярмаркасида 33 та корхона ва ташкилот 347 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбир якунида 21 нафар шахс доимий иш билан таъминланди. Шунингдек, иштирокчиларга ишга жойлашиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири