Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда
13:33 / 2026-01-10

Нукус шаҳрида жойлашган файзли кўркам масканлардан бирида меҳнат мигрантларининг фарзандлари учун “Хориждаги ватандошларимиз оилалари - доимий эътиборда” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н. Ерлепесов, Миграция агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали раҳбари А. Ачиловлар мамлакатимизда меҳнат мигрантларининг оилаларига кўрсатилаётган доимий эътиборни алоҳида таъкидлашди.

Тадбир давомида ҳар бир болага янги йил совғалари топширилди. Шунингдек, санъаткорлар ва эртак қаҳрамонлари иштирокида байрам дастури намойиш этилди.

***

Қораўзак тумани прокурори Б. Аберкулов ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказди.

Тадбирда таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ва прокурор оталиғига бириктирилган ёшлар иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан спорт соҳасини янада такомиллаштириш, хорижий тилларни ўрганишни чуқурлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид муаммо ва таклифлар билдирилди. Туман прокурори ёшларнинг таклифларини тинглаб, уларнинг ижобий ҳал этилишини назоратга олишини билдирди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республика бўйлаб “Баркамол авлод” болалар мактаблари негизида “Келажак” марказлари ташкил этилмоқда.

Мазкур қарор ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси “Келажак” маркази директори Р. Ташимов Тахтакўпир туманида бўлиб, марказ ходимлари, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказишди.

Учрашув давомида қарорнинг мазмун-моҳияти, марказларнинг мақсад ва вазифалари, яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, келгусида марказда 7 та йўналиш бўйича жами 45 та тўгарак фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилгани таъкидланиб, бу орқали ўқувчи ёшларга қўшимча билим ва касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсад қилингани қайд этилди.

***

Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича 2012-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа якунида биринчи ўринни Нукус шаҳри, иккинчи ўринни Чимбой тумани, учинчи ўринни Тахиатош тумани жамоалари эгаллади.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА