Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эътирофида” мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда БМТ Бош Ассамблеясининг Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияси мазмун-моҳияти, “Яшил макон” лойиҳаси ва Оролбўйи ҳудудида олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари халқаро миқёсда юқори баҳоланаётгани таъкидланди. Семинар давомида иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашдаги миллий ташаббусларнинг аҳамияти, БМТ резолюцияси доирасидаги янги имкониятлар, ёшлар, фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг бу борадаги роли муҳокама қилинди.
Тадбир якунида семинар иштирокчилари томонидан аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик онгини ошириш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва “Яшил макон” ҳаракатини кенг тарғиб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

***
Тахтакўпир тумани ҳокими Ж.Адилов “Отакўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўзига бириктирилган уюшмаган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари, фикр ва таклифларини тинглади.
Учрашув давомида туман ҳокими ёшлар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг келажаги учун муҳим бўлган таклифларини билдирди.
Шунингдек, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда бўш вақтларини тўғри ташкил этиш чоралари белгиланди.

***
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Шуманай тумани оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда “Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танлови ўтказилди.
Унда турли йўналишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фаол аёллар ўз маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этди.
Танлов низомига кўра, “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг ёш фаол аёл тадбиркор” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. “Айбуйир” маҳалласида яшовчи моҳир тикувчи Гулмира Джадигерова танловнинг мутлақ ғолиби бўлди ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
Тадбир якунида номинациялар бўйича ғолиблар ва фаолларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.