English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда
19:22 / 2025-05-31

Беруний туманида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 апрелдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорининг ижроси бўйича ишчи гуруҳнинг танқидий йиғилиши ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, туман ҳокимлиги вакиллари мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳга бириктирилган корхона ва мутасадди ташкилотлар масъулларининг ҳисоботини эшитди.

Қарор билан тасдиқланган асосий йўналишлар –  иқтисодий ривожланиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, инфратузилмани такомиллаштириш, иқтисодий режаларни бажариш, ноқонуний ва ўғрилик ҳолатларини аниқлаш ҳамда ижтимоий соҳада белгиланган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокама давомида ҳар бир масъулга аниқ топшириқ ва вазифалар берилди.

***

Кегейли тумани “Узум боғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Етти тўла аҳоли пунктида истиқомат қилувчи 270 та хонадон тоза ичимлик сувига уланиш имкониятига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида аҳоли пунктидаги эски сувни чучуклаштириш станциясини реконструкция қилиш, 15,6 километр масофада ичимлик сув тармоғини янгидан тортиш режага киритилган эди. Бугунги кунда умумий қиймати 3520,8 миллион сўмлик қурилиш ишлари сифатли амалга оширилди.

***

Нукус шаҳрида  бўйича бўлиб ўтган жаҳон ва Осиё чемпионатлари баҳсларида Нукус тумани полвонлари муваффақиятли иштирок этди.

Жумладан мусобақаларда тумандаги “Дийқан арна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Айсулув Қидирбаева барча рақибаларини мағлуб этиб,  жаҳон чемпиони, ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Анелия Турдибаева Осиё чемпиони бўлган бўлса, ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ерлан Қаллибеков Осиё чемпионатида ўз вазн тоифасида учинчи ўринни қўлга киритди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири