Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда
18:24 / 2023-10-01

Филиал профессор-ўқитувчиларига эҳтиром кўрсатилди

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.  

Тадбирда филиал директори Адилбай Есимбетов профессор-ўқитувчиларни самимий муборакбод этиб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди. Шу билан бирга давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан сўнгги йилларда соҳа ходимларига кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва уларнинг мақомини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Шундан сўнг филиалнинг фаол, самарали меҳнат қилиб, ёш авлодни тарбиялашда алоҳида фидокорона хизмат кўрсатиб келаётган профессор-ўқитувчилари ва ходимларига фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир иштирокчиларига талаба-ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Электромобилларни зарядлаш станциялари кўргазмаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида илк марта “Green Drive Expo: Charging the Future”  мавзусида электромобилларни зарядлаш станциялари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, бугунги кунга келиб,мамлакатимиз бўйлаб электромобиллардан фойдаланиш оммалашиб бормоқда. Бундай кўргазмаларнинг ташкил этилиши электромобилларни зарядлаш станциялари сонининг ва сифатининг ортишига хизмат қилади.

Тадбир иштирокчилари“VOLTAUTO” компаниясининг халқаро сертификатига эга бўлган энг замонавий зарядлаш станциялари, уларнинг нархлари ва хизмат кўрсатиш шартлари билан яқиндан танишди.

ЙПХ ходимларига хизмат автомашиналари топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда йўлларда инсон ҳаётини сақлаш, йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

Тадбирда  йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ва фахрийлар пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, йўл-патруль хизмати батальони ходимларига 7 дона хизмат автомашинаси тантанали равишда топширилди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.