Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактабларида 22 минг 170 дан зиёд ўқувчи билим ва маҳорат оширмоқда
15:13 / 2022-09-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида жойлашган “Истиқлол” болалар дам олиш масканида Қорақалпоғистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан “Имконимсан – баркамол авлод” шиори остида тўгараклар ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбир мактаб фаолиятини тарғиб этиш, ўқувчи-ёшларни тўгаракларга жалб этиш, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадига қаратилди. Унда тўгарак аъзоларининг амалий ва тасвирий санъат, авиамодель, робототехника каби йўналишлардаги ижодий ишлари намойиш этилди.

[gallery-8887]

Таъкидлаш жоиз, Қорақалпоғистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактабларида “Маданият ва санъат”, “Техник конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлаш”, “Чет тиллари”, “Экология” йўналиши бўйича жами 772 та тўгарак ташкил этилган бўлиб, уларга 22 минг 170 дан зиёд ўқувчи жалб этилган.

 


Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА