Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туман давлат хизматлари маркази халқ манфаатларини таъминлаш йўлида сифатли хизмат кўрсатмоқда.
Марказ биноси 2021 йил охирида фойдаланишга топширилган. Айни пайтда бу ерда аҳолига 160 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бинода шунингдек, туман ФҲДЁ бўлими, Президент Халқ қабулхонаси, Адлия бўлими фаолияти йўлга қўйилган. Бу фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, жисмоний ва юридик шахсларга тез, қулай, шаффоф хизмат кўрсатишда қўл келмоқда.
[gallery-6187]
Ташриф буюрувчилар учун электрон навбат олиш учун инфокиоск, кутиш зали, кичик кутубхона, болалар майдончаси, буфет ташкил этилган.
Чекка ҳудудлар аҳолисига ДХМ ходимлари махсус техника билан жиҳозланган транспортда жойларга чиққан ҳолда сайёр хизмат кўрсатмоқда.
Ўтган 2021 йилда марказ томонидан аҳолига жами 22 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган. Жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида эса 1 минг 400 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА