English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўлда яна 15 иш ўрни яратилди
20:19 / 2023-12-01

Сўнгги йилларда Бухоро вилояти Қоракўл туманида ҳам туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланмоқда. Мазкур йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Туманда қоракўллик тадбиркор Бахтиёр Тўраев ташаббуси билан  “Волидам” номли замонавий меҳмонхона иш бошлади. Лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.  

Меҳмонхонанинг очилиш маросими муносабати билан ташкил этилган тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров, туман ҳокими Хуршид Тоҳиров сўзга чиқди. Бу каби лойиҳалар ҳудуднинг туризм имкониятларини янада оширишда, саёҳатчилар сонининг кўпайишида ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим эканлиги таъкидланди.  

Замонавий лойиҳа асосида қурилган меҳмонхонада 2-3 кишилик ва оилавий яшашга мўлжалланган бир-биридан шинам 21 та хона мавжуд. Бундан ташқари, янги меҳмонхона ҳудудида бир вақтнинг ўзида 200 кишига хизмат кўрсатувчи ресторан ҳам фаолиятини бошлади.  

Энг асосийси, янги меҳмонхона ишга тушиши билан 15 киши доимий иш билан таъминланди.

[gallery-14856]

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари