Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўл халқаро математика мактабида ҳиндистонликлар билан IT-кластер ташкил этилади
12:24 / 2022-01-26

Ҳиндистоннинг Интеграл университети асосчиси ва ректори Сеидом Васеем Ахтар бошчилигидаги делегация Бухорога ташриф буюрди.

Дастлаб делегация аъзолари Бухородаги Қоракўл халқаро математика мактаби фаолияти ва у ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ташкил этилиши режалаштирилган “IT-кластер" учун ажратилган ер майдони ва биноларни ўрганди.  
Ҳиндистоннинг Интеграл университети мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Мазкур университетга 

2004 йил Лакхнау шаҳрида асос солинган. Ҳозирги кунда университетда 9,8 мингдан ортиқ талаба архитектура, компьютер илми, иқтисод, тижорат, маданият ва бошқа соҳалардаги 150 дан ортиқ таълим дастурлари бўйича таҳсил олмоқда. Университет 17 та таълим йўналиши бўйича бакалавр ҳамда 14 та мутахассислик бўйича магистрлик даражасини тайёрлайди.

Делегация аъзолари Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Ризо Асадов билан учрашди. Тадбирда АКТ соҳасида халқаро стандартлар даражасида юқори малакали, биринчи навбатда, дастурий таъминот ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш йўналишлари ҳамда соғлиқни сақлаш  бўйича мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Ҳиндистоннинг илғор тажрибасини татбиқ қилиш муҳим ўрин тутиши қайд этилди. 

Интеграл университети Ҳиндистондаги энг ёш хусусий университетлардан бири ҳисобланади. Таълим ва илмий-тадқиқот нуфузини қўллаб-қувватлаш мақсадида университетда 650 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, олим ва илмий-тадқиқотчилар фаолият олиб бормоқда.

Делегация аъзолари Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди. Кўҳна ва боқий Бухоронинг тарихи билан таништирилди.

Зариф Комилов, ЎзА