Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўл ва Жиззах: Туризм ҳамкорлигида янги босқич
11:55 / 2025-09-30

Қирғиз Республикасининг Қоракўл ва Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳарлари ўртасида икки томонлама туризм ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган муҳим қадамлар ташланмоқда.

Ушбу жараён “Қоракўл – бизнес ва ҳаёт учун қулай” халқаро форуми доирасида бошланиб, икки шаҳар ҳокимликлари ўртасида биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик меморандумини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган инфо-тур орқали давом этмоқда.

Томонлар асосий эътиборни сайёҳлик соҳасига қаратишмоқда. Қўшма туристик йўналишларни яратиш ва икки шаҳар ўртасида сайёҳлар алмашувини фаоллаштириш орқали маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қиладиган ушбу ташаббус туризм соҳасида янги имкониятларни очади. Жиззах делегацияси аъзолари Қоракўл шаҳридаги чанғи комплекси ва қишки туризм инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, мезбонлар билан қўшма тур пакетларини ишлаб чиқиш ва сайёҳлик алмашувини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, ҳамкорлик фақат туризм билан чекланмай, инвестициялар, экспорт, олий таълим ва яшил иқтисодиёт каби соҳаларни ҳам қамраб олади. Бу эса икки шаҳарнинг иқтисодий ва маданий алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Суюн Силлиевнинг форумдаги иштирок этиши ҳам бу йўналишдаги ишларнинг жадал давом эттирилишини кўрсатади.

Қоракўл ва Жиззах шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик нафақат сайёҳлик оқимини оширишга, балки минтақалар ўртасида маданий ва ижтимоий боғлиқликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Шу тариқа, икки шаҳарнинг сайёҳлик салоҳиятини бирлаштириш орқали янги иқтисодий ва ижтимоий имкониятлар яратиш режалаштирилмоқда.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат) ЎзА