Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўл тумани: Янги Ўзбекистон массиви гавжум шаҳарчага айланади
15:06 / 2023-08-06

Янги Ўзбекистон массиви янгича қиёфадаги аҳоли пункти. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши якуний босқичга кирди.

Туман ҳокими Хуршид Тоҳиров мазкур ҳудудда бўлди. Бу ердаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари, жумладан уйларнинг том қисмига қуёш панелларини ўрнатиш, массив теварак-атрофини ободонлаштириш жараёнлари билан танишди. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг Лифт тизими ускуналарининг соз ҳолатда ва хавфсиз ишлаши ҳам текширилди.

Яқин 4 йил мобайнида бу ерда қад ростлаган уйлар сони 70 тага, ушбу шинам уйларда яшовчи оилалар сони эса 1 минг 400 тани ташкил этиши кутилмоқда. Табиийки, ҳудудда шу жараён билан узвий боғлиқ тарзда инфратузилма ҳам ривожланмоқда.  

Массивга туташ ҳудудда МТО газ-кимё комплексини қуриш лойиҳаси  давом этмоқда. Ушбу лойиҳанинг аҳамияти шундаки, мажмуа тўла қувватда ишлагач 13 мингта янги иш ўрни яратилади.

Бундан кўриниб турибдики, ушбу ҳудуд яқин йиллар ичида, гавжум шаҳарчага айланади.

 

Зариф Комилов, ЎзА