Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қорадори – 2022”: томорқалардаги заҳри қотиллар фош этилмоқда
09:24 / 2022-07-13

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори – 2022” тадбирлари чоғида заҳри қотил етиштираётган ёки уни сақлаётган шахслар аниқланиб, тегишли чора кўрилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан хабар қилишларича, Бойсун тумани ички ишлар бўлими ходимлари ўтказган ана шундай тадбирда Б.Сарвигулнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирилган. Буни қарангки, унинг томорқасида 173 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани аниқланган. Келгусида кимларнингдир ҳаётини издан чиқариши мумкин бўлган заҳри қотил жойида ўрилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Денов тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари навбатдаги “Қорадори – 2022” тезкор профилактик тадбирида Катта қарши маҳалласида яшайдиган Ш.Зиёданинг томорқасидаги иссиқхонада 4 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирилаётганини аниқлаган. Бу ҳолат ҳам холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган. 

Олтинсой туманида яшайдиган С.Собит эса томорқасида етиштираётган “наша” гиёҳвандлик моддаси ўсимлигидан “сархуш” бўлиб турганида ички ишлар идораси ходимларининг қўлига тушиб қолди. Унинг уйи ҳамда ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда ҳовлисидан 36 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги топилган ва 15,11 грамм “наша” гиёҳвандлик моддаси уруғлари борлиги аниқланиб, проссецуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА