Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорабоғни минадан тозалашда каламушдан фойдаланилмоқда
17:48 / 2023-12-05

Озарбайжонлик сапёрлар Қорабоғ ҳудудини мина ва портламай қолган снарядлардан тозалаш жараёнида махсус ўқитилган каламушлардан фойдаланмоқда, дея маълум қилди Минадан тозалаш бўйича миллий агентлик (ANAMA) вакили Фарход Исоев Озарбайжонда минадан жабр кўрганлар ва ногиронларни ҳимоя қилишга бағишлаб уюштирилган давра суҳбатида.

– Минадан тозалаш мақсадида сапёр итлар ва каламушлардан фойдаланяпмиз, – деган мулозим. – Шунингдек жараёнга зирҳланган эксковатор, жумладан Озарбайжонда ишлаб чиқарилган “Revival-B” ва “Revival-T” махсус техникаси жалб қилинган.

Таъкидланишича, 2020 йилдан ҳозиргача Қорабоғда 337 киши минага дуч келиб, 65 инсон, жумладан 50 нафар бегуноҳ аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Аввалроқ Арманистон томони Озарбайжонга Қорабоғнинг айрим ҳудудларидаги мина майдонлари акс этган харитани бергани маълум бўлганди. Боку фикрича, мазкур хариталарнинг аниқлик даражаси жуда паст, атиги 25 фоизни ташкил этмоқда. Бу ўз навбатида Қорабоғни тиклаш ишини секинлаштирмоқда.