Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорабайир тулпорлари - халқимизнинг миллий ғурури
16:18 / 2026-01-26

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти ташаббуси билан “Қорабайир: Туроннинг цивилизацион коди ва дунё мероси” халқаро лойиҳасининг илк тақдимотибўлиб ўтди.

Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактабида ўтган тадбир санъатшунослик ва рақамли дипломатия чорраҳасидаги илмий лойиҳада Қорабайир отларини шунчаки зот эмас, балки халқимизнинг “генетик ва маданийкоди” сифатида тадқиқ этиш назарда тутилгани билан аҳамиятли.

Тақдимот маросимида айтиб ўтилганидек, лойиҳа отларнинг шажарасини рақамли ҳимоя қилишнинг замонавий тизимини, асрий анъаналарни замонавий илм-фан ютуқлари билан уйғунлаштириш сингари 3 та йўналишни қамраб олган.

Мазкур тадбир Туркий маданият ва мерос жамғармаси (Боку шаҳри), ЮНЕСКО, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, мамлакат поло ҳамда йилқичилик ва от спорти федерациялари, Чорвачилик ва яйловларни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, юртимизни Турон отларини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича интеллектуал ва маданий меросига айлантириш йўлидаги тарихий қадам бўлди.

Тадбирда Қорабайир отлари халқимизнинг ғурури ва миллий бренди экани таъкидланди.

Т.Рўзиев,

ЎзА