Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қора дори – 2025” тезкор профилактик тадбири давом этмоқда
10:29 / 2025-07-02

Хатирчи ва Навбаҳор туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қора дори – 2025” тезкор профилактик тадбири доирасида ҳудудларда назорат тадбирлари ташкил этилди.

Жараёнда Хатирчи туманининг Деҳқонобод маҳалласида истиқомат қилувчи 50 ёшли отахон мўмай даромад илинжида заҳри қотил етиштираётгани аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида отахон ўзи истиқомат қилаётган уйнинг томорқасида 168 туп нам ҳолатдаги оғирлиги 23 кг 300 грамм бўлган яшил рангли, ўткир ҳидли, марихуанна гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимликларни экиб, парвариш қилиб келаётганлиги ўз тасдиғини топди. 

Бундан ташқари, хонадон ичкарисидан алоҳида қопда 45 грамм ва 215 грамм қуритилган ҳолдаги худди шу ўсимлик ҳосилалари мавжудлиги аниқланди. 

Навбаҳор туманининг Чорвоқгузар маҳалласида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган аёл эса ўзига тегишли бўлган хонадон ҳовлисида 19 туп каннабис гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимликни парваришлаб келаётгани аниқланди.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам ашёвий далиллар холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Айни пайтда гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири