Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қора денгизда "Sea Breeze-2021" халқаро денгиз машқлари бошланди
15:19 / 2021-06-28

Қора денгиз минтақасида Украина ва AҚШ денгиз кучларининг "Sea Breeze-2021» халқаро денгиз машқлари бошланди.

Машқлар жараёнида турли хил жанговар ҳолатлар, жумладан, кемаларининг тўқнашуви, қуруқликдаги амалиётлар, шўнғиш операциялари, денгиз ва ҳаво ҳужумидан мудофаа, сув ости кемаларига қарши ҳаракат ва қидирув-қутқарув ишлари каби ҳарбий тайёргарликлар синовдан ўтказилади.

dw.com нашрининг хабар беришича, NATOнинг ҳарбий-денгиз гуруҳи ҳам “Sea Breeze-2021” да иштирок этади. Машғулот тарихида бу йил илк бор 30 дан ортиқ давлатдан 5000 га яқин ҳарбий хизматчи, 32 та кема, 40 та самолёт, 18 та махсус сувости гуруҳлар иштирок этади.

Машқлар 23 июлгача давом этади.